UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 фев 16:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ортис Мадримов билан жанг ҳақида: "Кроуфорд бошқа, мен бошқа"

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC йўналишининг вақтинчалик чемпиони Виржил Ортис WBA йўналиши бўйича собиқ чемпион Исроил Мадримов билан жанг ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Улар ўртасидаги беллашув 22 февраль, шанба оқшомида ташкил этилади.

— Сиз узоқ вақтдан буён катта имкониятни, катта жангни кутган эдингиз. Ниҳоят шанба куни буни оласиз. Ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

"Жуда ғайратли. Мен Саудия Арабистонида, Ар-Риёдда эканлигимдан жуда хурсандман. Биласизми, бу ерда бўлиш бахт. Барча даврларнинг энг катта бокс кечасида бўлиш бахтдир. Мен эса яхши шоу кўрсатишга тайёрман.

— Бундан мотивация ортида нима бор?

"Жуда кучли рақибга қарши биринчи титул ҳимояси".

— Ушбу вазн тоифасида бир нечта жанг ўтказиб улгурдингиз. Бу вазнда ўзингизни қулай ҳис қиляпсизми?

"Бу вазн тоифасида ўзимни яхши ҳис қиляпман. Биласизми, мен бу дивизионда узоқ вақт қолишга тайёрман. Аммо юқорига кўтарилиш имконияти бўлса, буни ҳам кўриб чиқамиз".

— Сиз шанба оқшомининг бир қисмисиз. Бундай тадбирда иштирок этиш сиз учун нимани англатади?

"Бу кўп нарсани англатади. Мен ўз маҳоратимни бутун дунё кўриши учун Ар-Риёддаги турнир иштирокчиси сифатида танланганимдан фахрланаман. Тўғрисини айтсам, буни сўз билан таърифлаб бўлмайди".

Рақибингиз Мадримов. Охирги сафар у Терренс Кроуфордга қарши кураш олиб борди. Ўша жангни томоша қилганингизда, жангингизда фойдаланиши мумкин бўлган бирор нарсани кўрдингизми?

"Ҳа, лекин биласизми, Кроуфорд ва мен бошқа жангчилармиз. Шунга кўра, турли ёндашувлар турли заифликларни англатади. Лекин биз ҳар доим йўл топамиз", деди Ортис.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг