UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 июн 13:38
Янгиликлар

Таэквондо, Самбо

"Осиё болалари" ўйинларининг иккинчи кунидан сўнг Ўзбекистон 13 та медаль билан етакчи

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида "Осиё болалари" комплекс мусобақаси давом этмоқда.

Ортда қолган иккинчи кунги баҳсларда Ўзбекистон спорт делегацияси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида етакчилик қилмоқда. Самбо беллашувларида юртимиз спортчилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритишди.

Шавкат Жўраев ва Зафар Аллаберганов мураббийлигидаги маҳоратли ёш самбочиларимиздан Вазира Нуриллаева ва Ҳайдарбек Ўроқбоев олтин, Меҳринисо Нуриддинова ва Шоҳжаҳон Ғолибов кумуш, Кумушбиби Эргашева, Сардор Ёдгоров, Давлатжон Козимов, Фирдавс Асинжонов, Дилмурод Дўсмуродов бронза медалларига эга чиқди.

Шунингдек, "Осиё болалари" ўйинларининг иккинчи кунида совринли ўринларга даъвогарлик қилган юртимиз таэквондочилари ҳам муносиб натижаларни қайд этди.

Ўзбекистон таэквондо тера жамоаси аъзоларидан Омадбек Отабеков 55 килограммда, Беҳруз Салимов 48 килограммда олтин, Жавоҳир Серекбаев 63 килограммда, Феруза Ерназарова +63 кило оғирликда кумуш медалларга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 30 та давлатнинг ёш спортчилари иштирок этаётган "Осиё болалари" спорт ўйинлари 7 июлга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг