UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 июл 08:41
Янгиликлар

Спорт курашлари, Дзюдо, Енгил атлетика

"Осиё болалари": Ўзбекистон етакчиликка эришди

Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида "Осиё болалари" комплекс ўйинлари давом этмоқда.

Алоҳида спорт турларидаги ютуқлардан ташқари юртимиз спортчилари "Осиё болалари" ўйинларининг сузиш бўйича дўстлик эстафетасида ҳам зафар қучди.

Мазкур ғайриоддий сузиш баҳсларида турли мамлакатларнинг спортчилари жамоаларга ажратилди. Қизлар ва ўғил болалар 4х50 ўлчамдаги эркин услубда баҳслашди. Ҳар бир жамоада тўрт нафардан спортчи иштирок этди.


Натижада Беларусь, Таиланд ва Озарбайжон сузувчиларидан иборат жамоа ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Москва, Таиланд, Қозоғистон ва Ўзбекистон спортчиларидан иборат жамоага насиб этди. Учинчи ўринни Урал, Узоқ Шарқ, Сибир федерал округи ва Қозоғистон вакилларидан иборат "Мамонт" жамоаси эгаллади.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон спортчилари билан бирга Беларусь, Таиланд вакилларидан иборат «Тошбақалар» жамоаси 2-ўринни эгаллади.


Эътиборли жиҳати, ушбу спорт дастурида совриндор бўлганларнинг медаллари ҳар бир жамоанинг умумий медаллар сонида ҳисобга олинди.

"Кичик олимпиада" мақомидаги мусобақаларнинг еттинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 19 та олтин, 17 та кумуш ва 14 та бронза, жами 50 та медаль билан етакчиликка эришиб олгани янги ғалабаларнинг ёлқини сифатида ёдда қолди.

"Осиё болалари" ўйинлари 7 июлга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг