UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июл 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

“Осиё болалари” VII халқаро ўйинлари қайси спорт иншоотларида ўтказилади?

Теглар :  Осиё болалари
Шу йилнинг 27 июль – 8 август кунлари 14-16 ёшли ўсмирлар ўртасида “Осиё болалари” (“Дети Азии”) VII халқаро ўйинлари бўлиб ўтади.

Мусобақалар Россиянинг Владивосток шаҳридаги 7 та спорт иншоотида ўтказилиши режалаштирилган.

Қуйида шу ҳақда маълумот тақдим этамиз:

Жисмоний тарбия ва спорт маркази (Артём шаҳарчаси)

Бадминтон: 4-7-август,

Стол тенниси: 29 июль – 1 август,


“Юност” спорт саройи

Ўқ отиш: 2-6-август,


“Фетисов Арена” концерт-спорт мажмуаси

Бокс: 2-6-август,

Самбо: 3-август,

Спорт курашлари: 31 июль – 2-август,

Хаспагай: 4-август,

Бадиий гимнастика: 29-31-июль,


“Динамо” стадиони

Енгил атлетика: 31-июл – 2-август,

Камондан отиш: 4-6-август,


Владивосток марказий майдони

Баскетбол 3х3: 29 июль – 1 август,

Брейкинг: 2-3-август,

Мас-рестлинг: 4-5-август,

Пляж волейболи: 28 июль – 3-август,


“Олимпиячи” спорт мажмуаси

Мини-футбол: 31-июль – 4-август, 6-7-август,

Сузиш: 29-31-июль,


“Ёшлик” спорт мажмуаси

Ўзбек кураши: 6-август,

Дзюдо: 2-4-август,

Таэквондо WТ: 30-31-август.


Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари “Фетисов Арена” концерт-спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини спортнинг 17та тури бўйича жами 174 нафар атлет ҳимоя қилишади. Вакилларимиз фақат Якутия миллий кураши – Хапсагай ва брейкинг (ёки брейк-данс) бўйича мусобақаларда иштирок этишмайди.

Маълумот учун: бугун тунда вакилларимиз “Осиё болалари” VII халқаро ўйинларида иштирок этиш учун Россия Федерациясига жўнаб кетишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг