UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 июн 22:04
Янгиликлар

Спорт курашлари

Осиё чемпионати. Эркин курашчиларимиздан биттадан кумуш ва бронза

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугун ўсмирлар ўртасидаги қитъа чемпионати баҳслари бошланди. Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар аъзоси ушбу беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 65 кг вазнда гиламга чиққан Акобир Раҳимов финалга қадар етиб келиб, Осиё чемпионатининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

У олтин медаль учун кечган баҳсда туркманистонлик Алп Арслан Бегенжовга ютқазиб (6-9) қўйди. Акобир финалгача Мўғулистон, Япония ва эронлик рақибларини таслим этган эди. 

Яна бир эркин курашчимиз Аббосжон Йўлдошев Осиё чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. 80 кг вазн тоифасида курашган ҳамюртимиз бронза учун беллашувда Жанубий Корея вакили Ю Мин Жангдан 18-7 ҳисобида устун келди.

Қолган вазндаги эркин курашчиларимиз эртага медаллар учун беллашувларга гиламга чиқишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг