UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 май 14:09
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионати. Гулруҳбегим ва Афрузада муҳим ғалабалар

Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида 23 давлатдан 101 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Терма жамоамиз етакчилари ниҳоят 7-турда муҳим ғалабани қўлга киритишди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова оқ доналарда Шри-Ланка вакиласи Девиндия Гунавардҳанани, бир муддат АҚШ шарафини ҳимоя қилган Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса қозоғистонлик Элназ Калиахметни мағлубиятга учратди. Ҳар икки шахматчимиз 6-турда рақибаларига имкониятни бой бериб қўйишган эди. 

Тажрибали шахматчимиз Нодира Нодиржонова ҳиндистонлик Маниша Кирандан устун келди. Бу турда Зилола Актамова, Лилия Белая ва Одина Олимова ҳам ўз партияларида зафар қучишди. Гулдона Каримова, Нилуфархон Имомқўзиева, Асал Салимова, Барчиной Шокиржонова, Маржона Маликова, Рукия Олимова, Мадинабону Халилова рақибаларидан енгилишди. Умида Омонова ва Моҳим Ўрозмуҳаммедова дуранг қайд этишди. 

Еттинчи турдан сўнг қизларимиз орасида энг яхши натижани Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Афруза Ҳамдамова қайд этиб турибди. Гулруҳбегим 5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-ўринни банд этган. Шунча очкога эга Ҳамдамова 11-поғонадан жой олган. Турнир жадвалида 6 очкодан тўплаган ҳиндистонлик Сешадри Срижа ва мўғулистонлик Бат-Эрдене Мунгунзул қўшпешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринлардаги Валентина Гунина, Анастасия Бондарук ва Агравал Вантика ҳисобида 5,5 очкодан бор.   

Бугун ўтказиладиган 8-турда Тоҳиржонова оқ доналарда россиялик Валентина Гунинага қарши баҳс олиб боради. Ҳамдамова эса қора доналарда ўзи сингари 5 очкога эга хиндистонлик Гейт Свати билан ҳисоб-китоб қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг