UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 май 12:11
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионати. Гулруҳбегимда ғалаба, Афрузада дуранг

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг аёллар ўртасидаги баҳсларида 23 давлатдан 101 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Терма жамоамиз етакчилари 8-турда муҳим очколарни ўз ҳисобларига қўшиб қўйишди. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова қора доналарда ҳиндистонлик Гейт Свати билан дуранг ўйнади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова эса оқ доналарда россиялик Анастасия Бондарукни мот билан ютди. 

Тажрибали шахматчимиз Нодира Нодиржонова сингапурлик рақибаси билан муросага келди. Бу турда Гулдона Каримова, Асал Салимова, Умида Омонова Маржона Маликова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибларини мағлуб этишни уддалашди. Зилола Актамова, Лилия Белая, Рукия Олимова, Мадинабону Халилова ва Одина Олимова мағлубият аламини тотиб кўришди. Моҳим Ўрозмуҳаммедова дуранг ўйнади. 

Саккизинчи турдан сўнг қизларимиз орасида энг яхши натижани Гулруҳбегим Тоҳиржонова қайд этиб турибди. У 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 9-поғонадан 6-ўринга кўтарилиб олди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Срижа Сешадри ҳисобида ҳам 6 очко бор. Мўғулистонлик Бат-Эрдене Мунгунзул 7 очко билан якка карвонбошиликни давом эттирмоқда. Ҳамдамова 5,5 очко билан 11-поғонадан жой олган. 

Бугун ўтказиладиган 9-турда Тоҳиржонова қора доналарда ўзи сингари 6 очкога эга бўлиб турган хитойлик Сонг Юсинга қарши баҳс олиб боради. Гулруҳбегим жаҳон Кубогига бериладиган йўлланма учун жуда ҳам яқин турибди. Ҳамдамова эса оқ доналарда ўзи сингари 5,5 очкога эга россиялик Мария Якимова ҳисоб-китоб қилади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг