UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 май 10:47
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионати. Шамсиддин Воҳидов ҳамон иккинчи ўринда, бугун сўнгги тур ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Осиё чемпионати ўз якуни сари яқинлашмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Осиё чемпионатининг 8-турида ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) оқ доналарда россиялик гроссмейстер Иван Землянский билан дурангга имзо чекди. Бу очко йўқотилиши унинг чемпион бўлиш имкониятини йўққа чиқарди. Шамсиддин 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринни сақлаб қолди. 

Осиё чемпионатида қатнашаётган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) оқ доналарда ҳиндистонлик халқаро мастер Асватни мағлубиятга учратди. Бу билан Нодирбек 5,5 очко билан қўшимча коэфицентлар бўйича 14-ўринга кўтарилиб олди. Олтинчи поғонадаги ҳинд шахматчисида ҳам 5,5 очко бор.   

Афсуски, Муҳиддин Мадаминов 8-турда қора доналарда ҳиндистонлик гроссмейстер Нараянанга ютқазиб қўйди. Муҳаммадзоҳид Суяров қора доналарда россиялик Кирил Шубин билан муросага келди. Бу турда ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бегмуратов, Асроржон Омонов, Асилбек Абдулазизов ва Орият Обиджонов рақибларига имкониятни бой берди. Афрузбек Собиров ва Саидхон Ашикмамутовда ғалаба, Миразиз Матёқубов ва Баҳром Бахриллаевнинг партияларида дуранг қайд этилди. 

Мусобақа пешқадами эронлик Бардия Данешвар (2621) 8-турда ҳиндистонлик Пураник Абҳиманю устидан жуда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли Осиё чемпионлигини нақд қилди. Бугун ўтказиладиган сўнгги турда уни дуранг натижа ҳам қаноатлантиради. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бугун сўнгги 9-турда ўзбек классик дербисига гувоҳ бўламиз. Шамсиддин Воҳидов қора доналарда Нодирбек Якуббоевга қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс жаҳон кубоги тақдирини ҳам ҳал қилади. Шамсиддин камида дуранг ўйнаса, ушбу йўлланмани қўлга киритиши мумкин бўлади. Ғалаба эса кумуш медаль ва жаҳон кубоги чиптасини кафолатлайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг