UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 май 12:45
Янгиликлар

Шахмат

Осиё чемпионати. Воҳидовда муҳим ғалаба ва у иккинчи ўринга кўтарилиб олди

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида шахмат бўйича Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 80 000 АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашяпти. Қитъа чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 33 мамлакатдан 156, аёлларда эса 23 давлатдан 101 нафар иштирокчи медаллар учун дона сурмоқда. 

Эътиборлиси, бунгача Европа қитъаси мусобақаларида қатнашган ва бир муддат турнирлардан четлатилган Россия терма жамоаси шахматчилари ҳам мазкур Осиё чемпионатида медаллар учун кураш олиб боришяпти. 

Осиё чемпионатининг 7-турида ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2641) қора доналарда ўйнашига қарамай, хитойлик халқаро мастер Янг Зилонгни мағлубиятга учратди ва 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. Осиё чемпионатида қатнашаётган биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Якуббоев (2665) қора доналарда бошқа бир Чин юрти гроссмейстери Даи Чангрен (2531) билан дуранг ўйнади. 

Муҳиддин Мадаминов оқ доналарда ҳиндистонлик таниқли гроссмейстер Лука Мендонкани мағлуб этишни уддалади ва очколарини 5 тага етказиб олди. Муҳаммадзоҳид Суяров ҳиндистонлик гроссмейстер Наранаянга ютқазди. Бу турда ҳамюртларимиздан Ҳумоюн Бегмуратов, Миразиз Матёқубов ва Саидхон Ашикмамутов ғалабага эришди. Орият Обиджонов, Асилбек Абдулазизов, Асроржон Омонов, Баҳром Бахриллаев рақиблари билан муросага келишди.

Мусобақа пешқадами эронлик Бардия Данешвар (2621) 6-турда дуранг ўйнаганига қарамай, 6 очко билан ҳамон турнир жадвалида якка пешқадамлигини давом эттирмоқда. Шамсиддин Воҳидов 5,5 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Россиялик Иван Землянский ҳисобида ҳам 5,5 очко бор ва у қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаган. Муҳиддин Мадаминов кечаги муҳим ғалабаси эвазига 5 очко билан 12-поғонадан 6-ўринга юқорилади. Нодирбек Якуббоев 4,5 очко билан 25-поғонадан жой олган. 

Бугун Осиё чемпионатида 7-тур партиялари ўйналади. Шамсиддин Вохидов оқ доналарда асосий таъқибчиси Иван Землянский билан ҳисоб-китоб қилади. Данешвар Бардия ҳам оқ доналарда ўйнайди. Унинг рақиби ҳиндистонлик гросммейстер Пураник Абҳиманю бўлади. Муҳиддин Мадаминов қора доналарда ҳиндистонлик Наранаянга қарши баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг