UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 июн 15:39
Янгиликлар

Футбол

Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба

Кеча, 10 июнь куни қитъамизда Осиё Кубогига саралаш давом эттирилди.

Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24 та терма жамоа қатнашади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март

Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив 1:0
Филиппин - Тожикистон 2:2

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан 2:1
Яман - Ливан 0:0

C гуруҳи. 1-тур. 25 март

Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон 1:0
Бангладеш - Сингапур 1:2

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь
Шри Ланка - Хитой Тайпейи 3:1
Туркманистон - Таиланд 3:1

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон 1:0
Афғонистон - Сурия 0:1

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь

Лаос - Непал 2:1
Малайзия - Вьетнам 4:0

Албатта, бу мусобақада қўшниларимиз иштироки қизиқ. Тожикистон терма жамоаси сафарда Филиппин билан дуранг ўйнади - 2:2. Иккита ўйиндан сўнг тожиклар 4 очко тўплаб иккинчи ўринда боришяпти, гуруҳ пешқадами Филиппинда ҳам 4 очкор бор, фақат уларда тўплар нисбати яхшироқ.

Яна бир қўшнимиз Туркманистон терма жамоаси ўз майдонида Таиландни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Натижада туркманлар 6 очко билан гуруҳ етакчисига айланиб олишди. Бу турда Сурия термаси ҳам зафар қучишга муваффақ бўлди. Ягона гол сурияликлар тўпурари Омар Ал Сома томонидан киритилди.

Маълумот учун, Осиё Кубогининг ушбу саралаш босқичида 24 та жамоа қатнашяпти ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Регламентга кўра, ҳар бир гуруҳдан фақат битта жамоа қитъа биринчилигига йўл олади. Шу боис ҳам битта ўрин учун кураш охиригача кечади.

Осиё Кубогига мезбон Саудия Арабистонидан ташқари яна 17 та терма жамоа чиқиб бўлган. Булар - Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Қолган 6та йўлланма учун кураш келаси йилнинг 31 март санасига қадар давом этади. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади. 2-турдан сўнг ўз гуруҳларида пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Сингапур, Туркманистон, Сурия, Малайзия.

P.S. 3-тур ўйинлари 9 октябрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг