23 июн 10:39
Янгиликлар
Футбол
Осиё кубоги U-17. Ўсмирларимиз бугун Вьетнамга қарши ўйнашади
Бугун, 23 июнь куни Таиландда давом этаётган U-17 Осиё кубогининг учинчи турида терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради
Учрашув соат 17:00 да (Тошкент в.б.) Бангкок шаҳрининг “Таммасат” стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлармиз илк турда Япония термасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашганди. Иккинчи турда эса Ҳиндистон 1:0 ҳисобида мағлуб этилган.

Ҳавола :
Фикрлар