UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 21:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Отабек Холматов: "Ўзбекистонга жаҳон чемпионлиги камарини олиб келаман, Ин Ша Аллоҳ!"

Ярименгил вазн тоифасида ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Отабек Холматов Ли Вудга қарши WBA чемпионлик жанги олдидан Olamsport.com мухбири билан суҳбатлашди.

Аввалроқ, WBA ташкилоти чемпион Ли Вуд ҳамда мажбурий даъвогар Отабек Холматов ўртасидаги чемпионлик жангига расман буйруқ берган эди.

"Ассалому алайкум юртдошлар! Ин Ша Аллоҳ айни дамда АҚШга виза олиш ишлари амалга ошириляпти. Шундай бўлишига қарамасдан, ўз уйимда бўлсам ҳам бўлажак рақибимга қарши тайёргарликни бошлаб юборганман."

— Спарринг жараёнларини ким билан олиб борасиз?

"Худо хоҳласа, виза олиб, Америкага борганимдан сўнг аниқ бўлади спарринг-шеригим. Тайёргарликларни жуда яхши қилиб, Ўзбекистонга жаҳон чемпионлиги камарини олиб келаман, Ин Ша Аллоҳ!

— Ли Вуд ҳақида қандай фикрдасиз? Унинг Лара билан жангини кўрдингизми?

"Ли Вуднинг жангларини кўриб чиқдим. Тўғрисини айтсам, вазнимда қандай йигитлар бўлса, мен улар учун доим меҳнат қиламан, мен уларга тайёрман. Худо хоҳласа, ғалаба Ўзбекистонимизники бўлади. Юртдошлар дуо қилиб туринглар, сизларнинг қўллаб-қувватлашларингиз бизга доим ғалабалар келтиради. Ҳаммага катта раҳмат!"

Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 май 11:50:59
Dilshod Uzoqov
Vada berdimi qiladi bu yigit. Omad uka.
   
31 май 03:14:57
CHELSEA2211
Malades mujik...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг