UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 апр 13:28
Янгиликлар

Стол тенниси

Ойбек Касимов Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори билан қитъа чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди

Бугун Осиё стол тенниси иттифоқи Бош директори Набил Ал-Факиҳ Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Яманлик мутахассисни МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов қарши олди. Томонлар учрашув мобайнида июнь-июль ойларида пойтахтимизда ўтказилиши кўзда тутилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.

МОҚ Бош котиби суҳбатда мамлакатимиз ушбу мусобақани юқори савияда ташкил этиш учун барча имкониятларни ишга солишини, бу борада маҳаллий мутахассисларда улкан тажриба мавжудлигини таъкидлади. Ўз навбатида, жаноб Ал-Факиҳ Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг янги раҳбарияти халқаро ташкилот билан яқин муносабатларни ўрнатиб бораётгани ҳақида илиқ фикрларини билдирди.

Шунингдек, меҳмон айни кунларда пойтахтимизда Олимпия бирдамлиги лойиҳаси асосида ўтаётган мураббийлар семинари юқори даражада ташкил этилганига ҳам тўхталиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар Тошкентда май ойида “Youth contender” мусобақасини ҳам ўтказиш билан боғлиқ масалалар, қолаверса ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида сўз юритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг