UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 18:58
Янгиликлар

Бошқалар, Қизиқарли!

Ўз спортчиларини қадрламайдиган Эрон ёхуд сиёсати спортидан устун бўлган мамлакат

Польшанинг Краков шаҳрида ўтказилган оғир атлетика бўйича фахрийлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида даҳшатли воқеа юз берди.

Эронлик спортчи Мустафо Ражай тақдирлаш маросимида исроиллик Максим Свириский билан қўл бериб кўришди ва натижада у умрбод дисквалификация қилинди. Нега ундай бўлди? Ражай мусобақада иккинчи, Свирский учинчи ва Австрия шарафини ҳимоя қилган Мартиросян биринчи ўринни эгаллади. Силтаб кўтаришда эронлик оғир атлектикачи жаҳон рекордини ўрнатди. 

“Мен Аллоҳга ва ЖЧда совриндор бўлишимда ёрдам берган барчага раҳмат айтаман”, деди ғалабадан сўнг Мустафо. Баҳслардан сўнг атлетлар елкаларига давлат байроқларини илиб, бир-бирлари билан қўл бериб кўришиб, ғалаба билан табриклашди. Ражай учун ушбу қутлов онлари фожеали бўлди, чунки Эрон фуқароларининг Исроил вакиллари билан ҳар қандай алоқаси тақиқланган. 

Эрон оғир атлетика федерацияси ушбу ҳолатдан кейин зудлик билан баёнот бериб чиқди, Мустафо “кечирилмас қилмиши” учун умрбод дисквалификация қилинди. Бундан ташқари спортчи шунчаки четлатилмади – унга мамлакатдаги ҳар қандай спорт иншоотларига ташриф буюриш ва спорт билан шуғулланиш ҳам тақиқланди. Бу ҳаммаси эмасди, Краковдаги Эрон делегацияси раҳбари Ҳамид Салеҳиния терма жамоа бош мураббийи лавозимидан озод этилди ҳамда мамлакат оғир атлетика федерациясидаги мусобақаларга спортчиларни тайёрлаш ва иштирок этиш учун масъул қўмита тўлиқ таркибда тугатилди. 


Эрон ўз спортчилари манфаатларини қурбон қилиб, Исроил вакиллари билан алоқага қатъий муносабатда бўлади. Мисол учун, 2019 йилги дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида жаҳон чемпиони Саид Моллаи исроиллик Саги Муки билан эҳтимолий учрашувнинг олдини олиш мақсадида турнирни тарк этишига буйруқ берилганди. “Агар жангга борсам, мен ва оилам жиддий муаммоларга дуч келишини айтишди. Мен ёрдам сўрайман. Эрон ҳукумати қўрқмасдан уйга қайтишим мумкинлигини айтишди, аммо мен уларга ишонмайман. Ўзимга ёки оиламга нимадир бўлишидан қўрқаман”, деганди ўшанда дзюдочи. 

Саид Моллаи ярим финал беллашувида бельгиялик Маттиас Кассега ютқазиб қўйган бўлса-да, турнирда курашни давом эттирди. Мусобақда иштирок этишнинг ўзи катта нарса, бироқ у қўрқмади. Айтганча, ўша турнирда исроиллик Муки ғолиб бўлади. Халқаро дзюдо федерацияси бундай ҳатта-ҳаракатларга чидаб тура олмади ва Эронни тўрт йилга мусобақалардан четлатди. Дисквалификация муддати 2023 йилнинг 17 сентябрида якунига етади. Моллаи бўлиб ўтган воқеалардан сўнг Эронни тарк этди. Токио олимпиадасида Мўғулистон шарафини ҳимоя қилиб, кумуш медалга сазовор бўлди, ҳозир эса Озарайбажон мамлакатида фаолият олиб бормоқда. 

Шунингдек, шахмат вундеркинди Алиризо Фирузжа ҳам Эронни тарк этган. У ҳам баҳсларда исроиллик рақиби билан учрашиши мумкинлиги сабабли турнирдан чиқиб кетишга мажбур бўлган. 2019 йилги Grenke Open турнирида Фирузжа исроиллик шахматчи билан ўйинни ўтказиб юбориш натижасида учунчи ўринни эгаллаган. Ушбу ҳолат на спортчига, на унинг оила аъзоларига манзур бўлди. Алиризо икки йил давомида FIDE байроғи остида мусобақаларда қатнашиб юрди ва энди у Франция шарафини ҳимоя қилмоқда.


Хориж сайтлари асосида Хабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
30 сен 17:45:36
Музаффар Шукуруллаев
спортни бир оддий майда турлари буйича экану
агар мабода футболда шундай вокеа булиб колса
нима киларди айтайлик жахон чемпионатига исроил хам чикган булса ва эрон билан бир гурухга тушиб колди дейлик
уша вактда нима кила эди йук биз исроил билан уйнамаймиз дермиди
бир курайлик шундай булишини
   
12 сен 20:46:54
Bulent Ersoy
Rossiyadayam shu Tokiyo Olimpiadasida balantkikka sakrashda Mariya L. Va Maguchix birbirini tabriklagandi shuni qancha yomonlab chiqishgandi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг