UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 июл 22:20
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбек каратэсида талон-торож бўлган миллионлар - федерация раҳбарларига нисбатан жиноят иши очилди

Давлат бюджетини талон-торож қилган Ўзбекистон карате миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Effect.uz’га ишончли манба хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Бош прокурор ўринбосарларидан бири “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан текширув олиб борган.

Унга кўра, Ўзбекистон Каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта ёзувлар киритиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилишган.

Хусусан, 2020-2021 йилларда ўтказилган 10 ўқув йиғинларида 49 нафар спортчилар амалда қатнашмаган ҳамда меҳмонхона хизматидан фойдаланмаган бўлсаларда, иштирок этганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 403 млн. сўмлик бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Шунингдек, спортчилар томонидан ишлатилмаган 64 турдаги 78,5 млн. сўмлик дори воситалари талон-торож қилинган.


Бундан ташқари, спорт зал ижарага олинганлиги ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 128 млн. сўм маблағлар амалда спорт залига эга бўлмаган меҳмонхонага ўтказилиб, ўзлаштирилган.

Шу каби, 2021 йилда ўтказилган 3 та спорт мусобақалари қатнашувчилари томонидан тўланган 150 млн. сўм бадал пуллари кирим қилинмасдан, талон-торож қилинган.

Шу билан бирга, меъёрий ҳужжатлар талбаларига зид равишда, каратэ бўйича жаҳон чемпиони Д.Отаболаевга тренерлик қилмаган У.Бекпулатовга давлат бюджетидан асоссиз равишда 6 минг АҚШ доллари тўланишига эришиб, бюджет маблағлари ўзлаштирилган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқарувларнинг ҳаракатида ЖКнинг 167 моддаси 3-қисми “а” банди ҳамда 228-моддаси 2-қисми “б” бандида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган.

Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияга Аламжон Муллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Маълумот учун, Аламжон Муллаев ва Нурхон Нафасов ўртасида федерация раҳбарлиги масаласида узоқ вақтдан буён тушунмовчиликлар бўлиб туради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг