UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 сен 11:57
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон 3-ўринга кўтарилиб олган Олимпиаданинг 7-турида асосий рақибларимиз қандай натижа қайд этишди? (ФОТО+ЖАДВАЛ)

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кирди.

Амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 7-турда украиналик шахматчилардан 3:1 ҳисобида устун келишди. Ёш гроссмейстерларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг бугун ўтказиладиган 8-турида таркибида тажрибали шахматчилар жам бўлган Сербия терма жамоасига қарши дона суришади.  

Саккизинчи тур олдидан 100 фоизлик натижа қайд этган биргина Ҳиндистон бўлиб турибди. Ҳиндлар 7 та учрашувниг барчасида ғалаба қозонишган. Эрон ва Грузия ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган. Форслар 6 ғалаба ва 1 дуранг қайд этишган. Грузинлар 4 ғалаба ва 3 дурангга эга. Ўзбекистон, Венгрия, Арманистон ва бугунги рақибимиз Сербия терма жамоаси 6 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга. АҚШ, Хитой ва Вьетнам терма жамоалари ҳисобида 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият бор. 

Ўзбекистон қўшимча кўрсаткичларга кўра 12 очко жамғарганлар орасида энг юқори - 3-ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам Ҳиндистон 12, иккинчи ўриндаги Эрон 13 очкога эга. Венгрия, Арманистон, Сербия ҳисобида ҳам биз сингари 12 очкодан бор.   

Терма жамоамизнинг асосий рақиблари 7-турда муҳим ғалабаларга эришишди. Ҳиндистон марказий учрашувда Хитойни 2,5:1,5 ҳисобида енгди. Эрон худди шу ҳисобда Вьетнамдан устун келди. Венгрия ҳам шу ҳисоб билан Литва шахматчиларидан устун келди. Ўзбекистон Украинани, Сербия Нидерландияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Арманистон - Англия - 2,5:1,5. 

Бугун ўтказиладиган 8-турнинг марказий баҳси Ҳиндистон ва Эрон терма жамоалари ўртасида ташкил этилади. Ушбу учрашувда рақибларимиздан бири, балки иккиси ҳам очко йўқотар. Биз эса ўз ўрнида Сербияни таслим этсак, пешқадамга айланишимиз мумкин. 

8-турнинг марказий учрашувлари:

Эрон - Ҳиндистон

Венгрия - Арманистон

Сербия - ЎЗБЕКИСТОН 

АҚШ - Франция

Хитой - Руминия

Вьетнам - Норвегия

Грузия - Нидерландия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг