UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 ноя 16:07
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси – Жаҳон чемпионати йўлланмаси соҳиби!

31 октябрь – 2 ноябрь кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари ўртасида ўтказилган 4 та партиядан иборат матч-турнир бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси меҳмонда ўйнаганига қарамай, озарбайжонлик шахматчиларни 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Бу билан шахматчи-қизларимиз 17-24 ноябрь кунлари Испаниянинг Линарес шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги жамоавий Жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шахматчиларимизнинг натижалари:

Афруза Ҳамдамова – 2 та ғалаба

Гулруҳбегим Тоҳиржонова – 1 та ғалаба, 3 та дуранг

Гулдона Каримова – 1 та ғалаба, 2 та дуранг

Умида Омонова – 2 та ғалаба, 2 та дуранг


Бу ғалаба ўзбекистонлик шахматчиларнинг халқаро майдондаги барқарор ўсиши ва жамоавий руҳининг ёрқин ифодасидир.

Жамоа таркиби:

1. Афруза Ҳамдамова – Аёллар халқаро спорт устаси (2409)

2. Гулруҳбегим Тоҳиржонова – Халқаро спорт устаси (2370)

3. Умида Омонова – Аёллар халқаро спорт устаси (2289)

4. Гулдона Каримова – Аёллар халқаро спорт устаси (2319)

5. Мадинабону Халилова – Аёллар халқаро спорт усталигига номзод (2228)

Нафиса Мўминова – Жамоа раҳбари, менежер

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг