UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 07:52
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги куни оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Андижон Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.

Мамлакат биринчилигининг сўнгги куни оғир вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилди. Ўсмирлар -90, +90, қизлар эса -70, +70 кг вазн тоифаларида татамига чиқишди. Тўртта вазнда иккитасида хоразмлик дзюдочилар, қолган иккитасида Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳри вакиллари чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. 

Уч кунлик беллашувлар якунига кўра, Хоразм вилояти дзюдочилари медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Улар 5 та олтин, 5 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритишди. Тошкент шаҳри жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш, 4 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, 2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалига эга пойтахт вилояти дзюдочилари кучли учликка якун ясаб беришди. 

Эътиборлиси, 14 та ҳудудий терма жамоалардан 13 тасида Ўзбекистон чемпионатининг камида битта бронза медалига эга бўлди. Биргина фарғоналик дзюдочилар мусобақада медалсиз қолишди.   

 

Учинчи кун ғолиб ва совриндорлари:

ЎСМИРЛАР

-90 кг вазн тоифаси

1.Ферузбек Султонов (Бухоро)

2. Элнур Холмуродов (Қашқадарё)

3. Акобир Йўлдошев (Сурхондарё)

3. Олимжон Бобоев (Хоразм) 


+90 кг вазн тоифаси

1. Алибек Дурдиев (Хоразм)

2. Нурдавлат Рустамов (Хоразм)

3. Темур Собиров (Самарқанд)

3. Ерсултан Толибаев (Қорақалпоғистон)


ҚИЗЛАР

-70 кг вазн тоифаси

1. Сабрина Холназарова (Хоразм)

2. Пошшажон Жумабоева (Хоразм)

3. Орзу Темирова (Қашқадарё)

3. Севинчой Хударганова (Хоразм)


+70 кг вазн тоифаси

1. Сора Сайфуллаева (Тошкент шаҳри)

2. Ҳулкар Бахтиёрова (Хоразм)

3. Азиза Аҳмадалиева (Тошкент вилояти)

3. Хонзодабегим Усмонқулова (Самарқанд)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг