UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 15:36
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон делегацияси Жаҳон этноспорт ўйинларида. Очилиш маросимида Режеп Тойиб Эрдоғон иштирок этди + ФОТО

Теглар :  Этноспорт
Шу кунларда Туркия Республикасининг Бурса вилоятида Жаҳон этноспорт ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Мазкур спорт анжуманида дунёнинг 102 давлатидан 3 минг нафардан ортиқ спортчи ғолиблик учун баҳсларга киришган.

Жаҳон этноспорт ўйинларида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Туркия Республикаси президенти Режеп Тойиб Эрдоған ҳам қатнашди ва нутқ сўзлади. Фахрий меҳмон ўз сўзида барча иштирокчиларни Жаҳон этноспорт ўйинларининг бошланиши билан самимий муборакбод этди ҳамда уларга омад тилади.

Жаҳон этноспорт ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси улоқ кўпкари, кураш, белбоғли кураш, корш (Татаристон кураши), алиш (қирғиз кураши), қозоқ кураши, камондан отиш, мас-рестлинг, бел олиш ва уч кураш каби спорт турларидан қарийб 80 нафар спортчи билан иштирок этишади.

Маълумот учун: Жаҳон этноспорт ўйинлари 4 октябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг