UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 16:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 та олтин медаль билан якунлади

Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Бугун мусобақанинг сўнгги кунида эркаклар ўртасидаги финал беллашувлари бўлиб ўтди. Вакилларимиз финалга 10 нафар боксчи билан етиб келганди. Уларнинг 8 нафари ғалабага эришган бўлса, 2 нафар ҳамюртимиз имкониятни бой бериб, юртимизга кумуш медаль билан қайтадиган бўлди. 

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси мусобақа якунига кўра, 8 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. 

Ғолиб ва совриндорларимиз рўйхати билан танишинг:

Олтин:

-48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев

-51 кг: Асилбек Жалилов

-57 кг: Миразизбек Мирзахалилов

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов

-67 кг: Мужибилло Турсунов

-71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев

-75 кг: Жавоҳир Умматалиев

-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев


Кумуш:

-54 кг: Шаҳзод Музафаров

-86 кг: Жасурбек Йўлдошев


Бронза:

+92 кг: Жаҳонгир Зокиров.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Қозоғистон терма жамоаси 4 та олтин, Тожикистон терма жамоаси эса 1 та олтин медаль билан кучли учликни ташкил этишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
11 дек 21:07:32
SPRINTERshashist
Аслида Музаффаров хам яхши кетаетганди. Биринчи ва иккинчи раундларда ҳакамлар козок боксчига бериб юборишди . Учинчи раунд поезд кетиб булган эди
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг