UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон IBA жаҳон чемпионатида қатнашадими? Федерация раҳбарияти жавоб берди

Бир неча кун олдин Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв шу йил бокс бўйича жаҳон чемпионатини ўтказишини эълон қилди.

Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов ўзбекистонлик боксчиларнинг ушбу мусобақадаги иштироки борасида Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоевга мурожаат қилди.

Федерация бош котибининг жавоби эса қуйидагича бўлди: 

"Бизга қолса биз ушбу ЖЧда қатнашган бўлардик. Чунки биз учун IBA ёки World Boxing ташкилоти бўладими, ёки WBC мусобақалари бўладими, бу мураббийлар штабига маъқул келадиган бўлса, боксчиларимизнинг ривожланиши учун, кейинги мусобақаларга тайёргарлик вазифасини бажариши учун юборамиз. 

Бу масалада, кеча биз хат қабул қилдик. Декабрь ойида IBA'нинг Конгресси бўлади ва ўша вақтда Дубай шаҳрида Жаҳон чемпионати ўтказилиши режалаштирилган. Имкон берсангиз, бу саволга биз кейинроқ расмий жавоб берамиз. 

Лекин, ҳозирги кунда биздан юқори турувчи мутасаддилардан бу борада кўрсатма кутяпмиз. Ўйлайманки, бунинг ёмон жойи йўқ. Чунки, Олимпия қўмитасидан хеч қандай тақиқ йўқ. Шундай экан, бизда ушбу мусобақада қатнашиш имконияти бор", - деди Шоҳид Тиллабоев. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг