UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 апр 13:44
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон иштирок этадиган ЖЧ учун чипталар сотувга чиқарилди

Теглар :  Хоккей
13-19 апрель кунлари Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида шайбали хоккей бўйича жаҳон чемпионати IV дивизиони ўйинлари бўлиб ўтади.

Ереван шаҳридаги мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам қатнашади.

Ўйинлар Адмирал Исаков шоҳ кўчасида жойлашган муз саройида ўтказилади. Сарой 2015 йил декабрида очилган бўлиб, бу ерда фигурали учиш ва хоккей мактаби талабалари шуғулланишади. Асосий арена трибуналари 538  томошабинни ўз бағрига сиғдира олади, холос. 

Ташкилотчилар чипталарга талаб юқори бўлишини инобатга олиб, уларга қуйидагича нарҳ белгилашди:

Энг арзони: 2000 драм (5,1 доллар)

Ўртача баҳолангани: 15000-20000 драм (38-51 доллар)

Энг қиммати: 100000 драм (255 доллар).

Турнирга қизиқишни кучайтириш мақсадида ташкилотчилар ижтимоий тармоқларда танловлар ўтказиш йўли билан омадли мухлисларга чипталар совға қилишниям унутишмагани диққатга сазовор.

12 апрелга қадар турнир ўйинларига чипталарни электрон илова орқали AHLWC промо-кодидан фойдаланиб 20 фоиз чегирма билан харид қилиш мумкин.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг