UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 авг 19:15
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори!

Босния ва Герцеговиниянинг Сараево шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Айни дақиқаларда мусобақанинг сўнгги кунидан ўрин олган жамоавий баҳслар ўтказилмоқда. Ҳозиргина Ўзбекистон терма жамоаси бронза медали учун кечган беллашувда тунислик дзюдочиларни 4-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Дастлабки икки жуфтлик беллашувида тунислик дзюдочилар татамига чиқмагани боис, ғалаба автоматик тарзда терма жамоамизга тақдим этилди. Қолган икки учрашувда эса Элнур Холмўминов (+81 кг) Карим Гарбидан, Сардор Ҳимматов (-60 кг) Ҳилалидан устун келди.  

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. Бу умумий ҳисобда ушбу жаҳон чемпионатидаги тўққизинчи медалимиз бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон биринчилигининг яккалик беллашувларида 1 та олтин, 4 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида дунёнинг 60 давлати орасида 4-ўринни эгаллаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг