UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 дек 16:30
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Жиу-житсу
Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси ташкил этилди.

Йиғилиш давомида бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, федерацияга янги раҳбар сайлаш кун тартибидаги асосий масала бўлди.

Тадбирда ҳудудлардан ташриф буюрган делегатлар, федерация мутиасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди.


Конференция давомида ташкилотга Камилов Иқбол Ҳасанович раис этиб сайланди. 

Набиев Ғайрат Абдуллаевич эса бош котиб сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Риза Сафаров, Суҳроб Усманов ва Рустам Агалиев раис ўринбосарлари лавозимига сайланишди. 


Шунингдек, тадбир давомида федерациянинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларига тайёргарлик режаси батафсил кўриб чиқилди. Шунингдек, "Fighting" va "Contact" дастурларида спортчиларимизнинг имкониятлари муҳокама қилинди. 


Бундан ташқари, конференция давомида федерациянинг истиқболдаги режалари ҳам муҳокама қилинди. Чунончи, мамлакатимизнинг эркаклар ва аёллар терма жамоаларининг 2026 йили Япония давлатининг Айти-Нагоя шаҳрида ўтказиладиган ХХ-ёзги Осиё ўйинлари ўйинларига тайёргарлик дастури ўрганилди.

Бунинг баробарида, спортнинг жиу-житсу турини оммавийлигини янада ошириш, бу борада селекция тизимини такомиллаштириш сингари кўплаб масалалар юзасидан мутахассисларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб, шулар бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Конференция кун тартибига кўра, Ўзбекистон жиу-житсу федерациясининг янги таҳрирдаги устави ҳам тасдиқланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг