UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 май 17:14
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон крикет федерацияси Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон крикет федерацияси мамлакатимизда ушбу спорт турини кенг ривожлантириш учун халқаро ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, айни пайтда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Михлиев хизмат сафари билан Ҳиндистон давлатида бўлиб турибди. Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши (BCCI) томонидан муносиб кутиб олинган Михлиев Ҳиндистоннинг Лакнав шаҳрида расмий учрашувда иштирок этиб, BCCI вакиллари билан истиқболли режаларни муҳокама қилишди. 

Учрашув шунингдек, Ҳиндистон крикет бошқарув кенгаши Ўзбекистонда крикетни ривожлантириш йўлида ҳамкорликка тайёр эканлигини билидириб ўтли. Шундан сўнг делегатлар Канпур шаҳрида жойлашган энг қадимий ва "яшил стадион" номи билан танилган, энг биринчи test match ўйинлар ўтказилган крикет стадионини бориб кўришди. 

Ушбу стадионда  матбуот анжумани ҳам ташкил этилди. Анжуманда Азиз Михлиев ҳиндистонлик журналистларнинг мамлакатимизда крикет бўйича амалга оширилаётган ишларга оид саволларига батафсил жавоб берди. 

Ташриф доирасида Азиз Михлиев ўзининг яқин дўсти бўлган доктор Чандан Агарвалга тегишли "Гоинка" номли хусусий крикет мактабида ҳам бўлди. 

Аҳамиятли томони, доктор Чандан Агарвал ўз мактабига крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамаоларимизни текинга ўн кунлик ўқув-машғулотлар ўтказишга ва "Яшил стадион" да мусобақалари ташкил этиш таклифини билдирди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг