UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 20:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон MMA уюшмаси раҳбаряти MPL баёнотига расмий муносабат билдирди

Теглар :  Ўзбекистон ММА
23 декабрь куни MPL раҳбарларидан бири бўлган Жасур Алижонов сайтимизга Лига томонидан режалаштирилган турнир MMA уюшмаси қарори асосида бекор қилингани ҳақида хабар берган эди.

Шунингдек, у қарийб 20 нафар ёш курашчилар қатнашиши тахмин қилинган мусобақанинг бекор қилиниши Лигага номаълум сабабларга кўра юз берганини алоҳида таъкидлаб ўтганди. Ўзбекистон ММА уюшмаси ушбу хабарга раддия бериб, ўз расмий муносабатини билдирди. 

"15 декабрь куни, яъни жаноб Алижоновнинг оммавий чиқишидан камида бир ҳафта аввал, MMA уюшмаси томонидан MPL ва ATF раҳбарияти номига ушбу спорт ташкилотлари 6 ойлик муддат давомида ҳар қандай даражадаги мусобақаларни ўтказиш тақиқланганлиги тўғрисида хабардор килинган. Айтиш жоизки, бундай тақиқ учун расмий асослар етарлича ва вазият шаффоф. Чунки турнирларни ўтказиш вақтида MPL ва ATF томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 мартдаги ПҚ-608-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сон қарори талаблари тизимли равишда бузилган. Мазкур қарорлар қимор ўйинларини ташкил қилиш билан боғлиқ ноқонуний фаолиятни бартараф этишга қаратилган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, кўрсатиб ўтилган лигаларнинг мусобақалари доирасида спортга пул тикиш ҳолатлари фаол реклама орқали илгари сурилишига йўл қўйилган", - дейилади баёнотда.

MMA уюшмаси раҳбаряти ушбу ходисани қуйидагича изоҳлади: “Биз учун MPL раҳбариятининг нима сабабдан бу каби масъулиятсиз хабарларни бераётганини тушуниш қийин. Ўзимиз томондан иккала лигани биз тарафдан жорий этилган чекловлар ҳамда улар билан боғлиқ дастлабки шарт-шароитлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш учун барча чораларни кўрдик. Қайд этиш керакки, қонунчилик талаблари бир неча марта бузилган, шу боис моҳиятан бизнинг тартибга солувчи сифатида бошқа иложимиз қолмади. Эътиборлиси, ATF томонидан ҳеч қандай эътироз билдирилмаган, зеро Уюшма томонидан иккала ташкилот бир вақтда хабардор килинган. Биз бу ҳолат оммавий тус олишини истамаган эдик, бироқ ҳамкасбларимизнинг тушунарсиз хатти-ҳаракати, афсуски, бизга бошқа йўл қолдирмади. Ўзимиз томондан MMA шаклидаги ҳар қандай тадбирлар мамлакатимизда қонунчиликка қатъий мувофиқликда ўтказилиши учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширамиз”.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг