UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 янв 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси ўзининг эронлик мутахассиси билан хайрлашди

Теглар :  Оғир атлетика
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган эронлик Саид Азиз Алиҳусайни истеъфога чиқди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда:

"Якунланган 2023 йилда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Саид Азиз Алиҳусайни терма жамоадаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Бугунги машғулотга келган Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Шахрилло Маҳмудов эронлик мутахассиснинг мураббийлик маҳорати, билими ва спортдаги тажрибасини яна бир бор эътироф этган ҳолда ўзаро самарали фаолият ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда унинг келгуси ишларига муваффақият тилади.


Таъкидлаш керакки, Саид Азиз Алиҳусайни ушбу қисқа муддатли меҳнат фаолияти давомида ўз тажрибаларини ишга солган ҳолда турли халқаро мусобақаларда фаол иштирок этган Ўзбекистон оғир атлетикачиларини тайёрлаш ва назорат қилишда салмоқли ютуқларга эришиб, Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензияси учун муҳим рейтинг очколари қўлга киритилишига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон терма жамоаси унинг қўл остида 3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, 4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, унинг мураббийлик маҳорати жамоани Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХИХ Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишида катта кўмак берди. Ушбу мусобақалар давомида Саид Азиз Алиҳусайнининг ҳақиқий профессионал дф фидойи эканини кўрсатди.

Афсуски, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг шартномани узайтириш таклифига қарамай, Саид Азиз Алиҳусайни шахсий сабабларга кўра ўз фаолиятини давом эттирмасликка қарор қилди. Шундай бўлсада, федерация унинг спортчиларга берган беқиёс хизмати, ажойиб маслаҳатлари, фикр-мулоҳазалари ва қўллаб-қувватлашини қадрлайди.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси Саид Азиз Алиҳусайни мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилганда, унинг учун федерация эшиклари ҳар доим очиқлигини билдиради," - дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг