UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 07:39
Янгиликлар

Таэквондо

Ўзбекистон Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!

Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассосиацияси ахборот хизмати хабар бермоқда.

"Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида Бутунжаҳон таэквондо кенгаши йиғилини бўлиб ўтди. Унда 2027 йилга қадар бўлган кенг кўламли йирик мусобақалар тақвими доирасида бўлажак мезбон мамлакатлар аниқлаб олинди. Биз учун аҳамиятлиси, тадбир давомида Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ёшлар ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун даъвогарлик қилди. Кўргазмалардан сўнг мусобақа мезбонлиги тантанали равишда Тошкент шаҳрига топширилди. Пойтахтимиз мезбонлик йўлида Хитойнинг Чонгқинг ҳамда Грециянинг Афина шаҳарларидан кўп овоз тўплади. 

Бутунжаҳон таэквондо ассоциацияси президенти Чунгвон Чой барча мезбонларни табриклаб, қуйидагича сўз юритди:

"Бугунги тадбирлар Жаҳон таэквондо кенгаши томонидан ажратилгани таэквондонинг глобал қудрати ва спортчиларимиз учун жаҳон миқёсидаги мезбонларни ҳимоя қилишини кўрсатади. Мезбонликни қабул қилган барча миллий федерацияларни табриклаймиз. Мамлакатларингиздаги ажойиб тадбирларда қатнашишни интиқлик билан кутамиз".

Шундай қилиб, Тошкент шаҳри 2026 йилда ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўзида қабул қиладиган бўлди. Ушбу мусобақада 2026 йилда Cенегалнинг Дакар шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланмалар ўйналади", дейилади расмий хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг