UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 апр 18:18
Янгиликлар

Самбо

Ўзбекистон самбо ассоциацияси ва АҚШ самбо федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

10 апрель куни АҚШ Самбо федерацияси офисида Ўзбекистон Самбо ассоциацияси ва АҚШ Самбо федерацияси раҳбариятининг икки томонлама учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда юридик фанлар доктори, Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) ҳуқуқий комиссияси аъзоси, АҚШ самбо федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси жаноб Эрик Райз, Халқаро самбо федерацияси (ФИАС) Ижроия қўмитаси аъзоси, АҚШ самбо федерацияси раҳбари жаноб Михаил Козитский ва Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимовлар иштирок этишди. 

Учрашувда федерацияларимиз ўртасидаги келгусидаги икки томонлама муносабатлар, ҳамкорлик, шунингдек истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Хусусан, ўзбек самбочиларининг АҚШдаги фаолиятини янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда икки федерация ўртасида келгусида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича меморандум имзоланиб, унга кўра спортчиларимиз келгусида икки давлат қонунчилигига мувофиқ, АҚШда машғулотлар олиб бориш ва самбо бўйича АҚШ самбо федерацияси томонидан ташкил этилган турли турнирларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг