UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 16:16
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини Озарбайжонда давом эттириши мумкин

Теглар :  Жасур Яхшибоев
"Ордабаси"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев қишки трансфер ойнасида Озарбайжоннинг "Нефтчи" клубига йўл олиш эҳтимоли мавжуд.

Ўзбекистонлик футболчи Қозоғистон Премьер-лигасининг сўнгги мавсумида 17 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.

"Ордабаси" раҳбарияти етакчиларидан бирини сақлаб қолишни истайди, бироқ Яхшибоев вакиллари ҳозирданоқ Озарбайжоннинг машҳур клубларидан бири билан музокаралар олиб боришмоқда. Унинг ёрдами билан "Нефтчи" ҳужум чизиғини кучайтириб, жорий чемпионат жадвалида саккизинчи ўриндан юқорига кўтарилиш ниятида.

27 ёшли Яхшибоев "Ордабаси"га қадар "Пахтакор", ОКМК ва "Навбаҳор", шунингдек, Молдованинг "Шериф", Беларуснинг "Шахтёр" ва Польшанинг "Легия" жамоаларида ҳаракат қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг