UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июн 12:09
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон терма жамоаси учун Жаҳон чемпионатининг биринчи куни қандай ўтди?

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида рапид ва блиц йўналишлари бўйича жамоавий Жаҳон чемпионати старт олди.

Дунёнинг 55 жамоаси иштирок этаётган ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркибда совринли ўринлар учун баҳс олиб бормоқда. Таркибда Рустам Қосимжонов, Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов сингари етакчи гроссмейстерларимиз бор.   

Жамоавий жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 500 000 евро бўлиб, рапид учун 310 000, блиц учун эса 190 000 евро ажратилган. Мусобақанинг илк куни рапид бўйича 4 та тур учрашувлари ўтказилди. Терма жамоамиз биринчи кунги баҳсларда 3 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди. 

Биринчи турда Berlin Chess Federation жамоаси 6:0 ҳисобида доғда қолдирилди. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Рустам Қосимжонов, Шамсиддин Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Нилуфархон Имомқўзиева рақибларини таслим этишди. 

Иккинчи турда Давид Навара бошчилигидаги Hetman Katowice жамоасидан 4,5:1,5 ҳисобида устун келдик. Абдусатторов биринчи доскада айнан Наварага имкониятни бой бериб қўйди. Синдаров, Якуббоев, Ҳамдамова ва Имомқўзиева рақибларини мағлуб этишди. Воҳидов эса дуранг ўйнади. 

Учинчи турда ғолибона юриш давом этди ва бу сафар Knight Dance жамоаси 4,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Абдусатторов Жорден ва Форест билан муросага келди. Синдаров, Воҳидов, Ҳамдамова ва Имомқўзиева ўз партияларини ғалаба билан якунлашди. Якуббоев бу сафар ютқазию қўйди. 

Тўртинчи турга келиб илк ва ҳозирча ягона мағлубият қабул қилиб олинди. Жаҳоннинг тўртинчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси бошчилигидаги асосан ҳиндистонлик гроссмейстерлардан таркиб топган Team MGD1 жамоасига 2,5:3,5 ҳисобида имкониятни бой берилди. Нодирбек Абдусатторов Аржун Эргаисини чиройли усулда мағлуб этди. Синдаров Петала Ҳарикришна, Якуббоев испаниялик Давид Антон, Ҳамдамова грециялик Ставрула Тсолакиду билан муросага келди. Шамсиддин Воҳидов ҳинд гроссмейстери Леон Луке Мендонкага, Имомқўзиева эса Аттарва Таядега ютқазиб қўйди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳслардан сўнг 3 ғалаба ва 1 мағлубият билан 6 очко жамғарган ҳолда қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-ўринни эгаллаб турибди. Бизга ягона мағлубиятни тақдим этган Team MGD1 жамоаси 8 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда. 

Бугун жаҳон чемпионатининг жамоавий рапид баҳсларида яна 4 та тур учрашувлари ўтказилади. Шахматчиларимиз 5-турда америкалик таниқли гроссмейстер Левон Аронян бошчилигидаги Hexamind жамоасига қарши дона суришади. Бугунги рақиблар ҳам биз сингари 6 очкога эга бўлиб турибди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг