UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июл 10:14
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон терма жамоасининг шахмат Олимпиадаси учун таркиби маълум

Амалдаги Олимпиада чемпионлари ўз унвонларини ҳимоя қилиш учун кучли таркиб билан Венгрияга отланишади.

Хабарингиз бор, 10-23 сентябрь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилади. Ўз тарихида 45-маротаба ташкил этилаётган Олимпиадада 3500 нафарга яқин шахматчи қатнашади. Улар орасида амалдаги Олимпиада чемпиони Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор. 

Терма жамоа мураббийлар штаби Будапештга чемпионлик ҳимояси учун борадиган таркибни эълон қилди. Икки йил аввал Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида қаҳрамонларга айланган кучли бешлик ўзгармади. Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ҳамда Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовлар ватанимиз шарафи билан бирга чемпионлик унвонини ҳам ҳимоя қилишади. 


Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:

GM Нодирбек Абдусатторов (2769)

GM Жавоҳир Синдаров (2674)

GM Нодирбек Якуббоев (2648)

GM Шамсиддин Воҳидов (2643)

GM Жаҳонгир Ваҳидов (2571)


Жамоанинг ўртача рейтинги 2684 ни ташкил этади. Бу эса рўйхатдаги 3 та давлатдан кейин энг юқори 4-натижа ҳисобланади. Бундан аввалги Олимпиадада терма жамоамизнинг ўртача рейтинги 2625 нии ташкил қилган ва бу якунда Топ-7`таликдан жой олган энг паст кўрсаткич бўлганди.

Ченнайда Ўзбекистон терма жамоаси 19 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра Арманистонни ортда қолдириб, тарихда илк бор Олимпиада чемпионига айланганди. Арманистон кумуш, Ҳиндистон-2 жамоаси бронза медалини қўлга киритганди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг