UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 авг 09:13
Янгиликлар

Шахмат

Ўзбекистон U-16 Бутунжаҳон Олимпиадаси вице-чемпиони!

Колумбиянинг Барранкиля шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар (U-16) ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон Олимпиадаси ўз якунига етди.

Нуфузли мусобақада дунёнинг 45 давлатидан жами 90 та жамоа бош соврин учун баҳс олиб борди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ўртача рейтинг бўйича 2-ўринда қайд этилган эди ва якунда ўринга мос тарзда Ўсмирлар Олимпиадасининг кумуш медалига сазовор бўлди. 

Халқаро гроссмейстер Сайдали Юлдашев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси таркибида халқаро спорт усталари Ҳумоюн Бегмуратов (2435), Муҳаммадзоҳид Суяров (2356), FIDE спорт устаси Асроржон Омонов ва аёллар халқаро спорт устаси, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова Олимпиада вице-чемпионларига айланишди.  

Олимпиаданинг сўнгги куни 9-тур учрашувлари ўтказилди. Унда ўсмирларимиз Италия терма жамоасига ҳеч қандай имконият қолдиришмади - 4:0. Биринчи доскада пешқадам FIDE 1 жамоаси FIDE 2 шахматчиларидан 3,5:0,5 ҳисобида устун келди. 

Барча 9 та учрашувда ғалабага эришган ва рейтинг бўйича ҳам биринчи ўринда бўлган FIDE 1 терма жамоаси Бутунжаҳон Ўсмирлар Олимпиадаси чемпионлигини қўлга киритди. Биз сингари 14 очко жамғарган Қозоғистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичларга кўра бронза медалига сазовор бўлди. 14 очкога эга Хитой 4-ўринни банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси Олимпиадада 7 ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этди.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг