UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 09:05
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Ўзбекистон учун иккинчи Олимпиадасида қатнашадиган Жавраил Шапиевга кимлар рақиб бўлади? (Барча тафсилотлар)

26 июль куни Франция пойтахти Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпиада ўйинлари старт олади.

Мусобақада Ўзбекистон делегацияси, жумладан спорт курашлари бўйича терма жамоамиз ҳам иштирок этади. Олимпиадада 3 нафар эркин курашчимиз, 3 нафар юнон-рим курашчимиз ва ягона аёл курашчимиз гиламга чиқади.

Olamsport.com Бирлашган кураш дунёси (UWW) тасдиқлаган рўйхатга кўра спортчиларимизга турнир доирасида кимлар рақиб бўлиши ҳақида маълумот бериб боради.

Ўтган сонларда эркин курашчиларимиз Ғуломжон Абдуллаев ва Разамбек Жамаловнинг бўлажак рақиблари ҳақида сўз юритган эдик.

Бу сафар эса эркин курашдаги сўнгги, учични спортчимиз Жавраир Шапиевнинг вазнига назар ташлаймиз.

27 ёшли Жавраил Шапиев фаолиятидаги иккинчи Олимпиадада чиқиш қилади. Асли чеченистонлик курашчи Токио Олимпиадасида ҳам Ўзбекистон сафида қатнашган. Унинг Париждаги чиқиши 8-9 август кунларига тўғри келади.

Жавраил Шапиевга Олимпиадада қуйидаги курашчилар рақиблик қилиши мумкин:

Фатиҳ Бенфержалла (Жазоир)

Жайден Лоуренс (Австралия)

Осман Нурмагомедов (Озарбайжон)

Магомед Рамазанов (Болгария)

Александр Моур (Канада)

Владимир Гамкрелидзе (Грузия)

Даурен Куруглиев (Греция)

Хасан Яздани (Эрон)

Хаято Ишигуро (Япония)

Азамат Даулетбеков (Қозоғистон)

Бат Эрдене Бямбасурен (Мўғулистон)

Этан Рамос (Пуэрто-Рико)

Амин Майлс (Сан-Марино)

Васил Михайлов (Украина)

Аарон Брукс (АҚШ).


Ушбу вазн тоифасида амалдаги Олимпиада чемпиони америкалик Дэвид Тейлор ҳисобланади. Гарчи у Париждаги ўйинларда иштирок этмаса-да, эронлик Ҳасан Яздани Токио Олимпиадасида кумуш, Сан-Марино вакили Амин Майлс эса бронза медалини қўлга киритгани ва улар Парижда ҳам ўз юрти шарафини ҳимоя қилишини таъкидлаш зарур.

Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати совриндори Жавраил Шапиев Токио Олимпиадасида бронза медали учун баҳсда россиялик Артур Найфоновга мағлуб бўлган ва бешинчи натижани қайд этган эди. Найфонов ҳам Париж Олимпиадасида қатнашмайди. Умид қиламизки, Шапиев бу сафар Токиодаги натижасини янада яхшилайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг