UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

31 май 09:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик боксчи лицензион турнирда Озарбайжон таркибида иштирок этмоқда

Шу кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Париж-2024 Олимпиадасига йўлланма берувчи Жаҳон лицензион турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу турнирда ўзбекистонлик боксчи қиз - Маржона Савриева Озарбайжон терма жамоаси сафида иштирок этмоқда. У бугун 50 кг.гача бўлган вазн тоифасидаги баҳсларнинг 1/16 финалида иорданиялик Ҳанан Нассарга қарши рингга чиқади. 

Айни пайтда бокс бўйича Озарбайжон эркаклар терма жамоасида ўзбекистонлик мутахассис Равшан Ходжаев ҳам мураббий сифатида фаолият олиб бораётганини таъкидлаш лозим. Шунингдек, яна бир боксчимиз Саиджамшид Жафаров ҳам лицензион турнирларда ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди, бироқ бу амалга ошмади.

Маълумот учун, Маржона Савриева Ўзбекистон аёллар терма жамоаси сафида "Елорда кубоги" ва бошқа халқаро мусобақалар, шунингдек, мамлакат биринчилигида совриндор бўлган. 2022 йилги Ўзбекистон чемпионатида -48 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. Шу йилнинг январь ойида Сербиядаги турнирда Озарбайжон таркибида қатнашиб, саралаш босқичида ҳамюртимиз Феруза Казаковага ютқазганди. Феруза якунда ушбу турнир чемпионига айланган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг