UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 июл 13:04
Янгиликлар

Қиличбозлик

Ўзбекистонлик ҳакам – Жаҳон ареналарида адолат ва моҳирлик тимсоли!

Айни кунларда Грузия пойтахти Тбилисида қиличбозлик бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунёнинг энг кучли рапира, сабля ва шпага усталари билан бир қаторда, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзолари ҳам ушбу йирик мусобақада муносиб иштирок этмоқда.

Айтиш жоизки, ушбу нуфузли чемпионатда юртимиз фахри – халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдикулова энг ҳал қилувчи финал жангларига “Топ реферилар” таркибида ҳакамлик қилмоқда. Бу – нафақат юксак ишонч, балки Ўзбекистон спорт ҳакамчилигининг халқаро эътироф этилганининг яққол ифодасидир.

Спортда адолат – муваффақиятнинг юраги

Ўзбекистон – ҳалоллик ва маҳорат билан танилган юртдир. Дилором Турдикулова нафақат жаҳон чемпионатида, балки бундан аввал Балидаги Осиё чемпионати, қатор Жаҳон кубоги беллашувлари ҳамда Гран-При мусобақаларида ҳам ўзининг холислиги, профессионаллиги ва фидойилиги билан алоҳида ажралиб туради.

Айнан шундай масъулиятли фаолияти эвазига у Париж-2024 Олимпиадасида Осиё қитъасидан сараланган аёл ҳакам сифатида иштирок этиш шарафига муяссар бўлди.

Бу — бир инсоннинг меҳнати орқасида қандай чўққилар забт этилишини яққол исботидир. Дилором Турдикулованинг халқаро спорт майдонидаги ишончли, ҳалол ва илҳомлантирувчи фаолияти, айниқса унинг ўзбекона қадриятларга амал қилиб, қўллари кўксида, аввало таъзим қилиб чиқишлари нафақат спортчиларимиз, балки ёш авлод, айниқса аёл-қизлар учун ҳам намунадир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг