UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 10:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Фурқатбек Ёқубов АҚШдаги менежерлик компанияси билан шартнома имзолади + ФОТО

Ўта енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Фурқатбек Ёқубов АҚШнинг "ECBSports Management" менежерлик компанияси билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда 29 ёшли ҳамюртимиз ўзининг Instagram саҳифаси орқали хабар берди.

"Барчага салом. Сизларга АҚШнинг менежерлик компанияси билан шартнома имзолаганимни маълум қилишдан хурсандман. Мақсад сари яна бир қадам ташланди. Ин Ша Аллоҳ, бизни янги ютуқлар, "бомба" жанглар ва муддатидан олдин қўлга киритиладиган ғалабалар кутиб турибди", - деб ёзган Ёқубов.

Маълумот ўрнида, Фурқатбек Ёқубов фаолияти давомида ҳозиргача 17 та жанг ўтказган ва уларнинг 13 тасини ғалаба билан, 4 тасини эса мағлубият билан якунлаган. Охирги жангини 2023 йил 20 декабрь куни Владислав Пожньякка қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг