UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июн 17:33
Янгиликлар

Каратэ

Ўзбекистонлик шинкиокушинкай каратэчилар Марказий Осиёда биринчи бўлишди

20-21 июнь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

Марказий Осиё давлатларидан келган 300 нафарга яқин шинкиокушинкай каратэчилар бир нечта ёш ва вазн тоифаларида ғолиблик учун татамига чиқишди. Халқаро мусобақада юртимиз шарафини Мутал Назаров бошчилигидаги NURHAS каратэ маркази тарбияланувчилари ҳимоя қилишди. 

Каратэчиларимиз 10 та олтин, 3 та кумуш медаллари билан умумжамоа ҳисобида Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллашди. Рухшона Ҳамроева, Муҳаммадали Назаров, Муҳаммадсодиқ Бекулбеков, Олег Магдюк, Темур Эркинов, Мадина Рўзимова, Саида Рисқулова, Лайло Давронова, Одилбек Олимбоев ва Достонбек Шарипов ўз вазн тоифаларида олтин медалларни қўлга киритишди.  

Уч нафар спортчимиз - Озодбек Абдураупов, Абдулфайз Анваров ва Муҳаммад Амин Султонов кумуш медалларни қўлга киритишди.

Энди Ҳасан Назаров бошчилигида Ўзбекистон Шинкиокушинкай каратэ маркази "NUR-HAS" тарбияланувчилари 27-29 июнь кунлари Қозоғистон пойтахтида 30 га яқин давлат спортчилари ўртасида ўтказиладиган Аstana Open-2025 турнирида иштирок этишади. 

Шунингдек, 1-3 июль кунлари Венгрия давлатининг Сольнок шаҳрида ўсмирлар, ёшлар, катталар ва фахрийлар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатида ҳам Мутал Назаров бошчилигида каратэчиларимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.  

14-23 июль кунлари эса пойтахтимизда халқаро семинар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Қозоғистондан келган мураббий ва спортчилар халқаро тажрибаларини ошириб олишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг