UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 16:59
Янгиликлар

Велоспорт

Ўзбекистонлик ёш велоспортчи қиз август ойида жиддий йўл-транспорт ҳодисасига учрагани маълум бўлди

Бу ҳақда орадан қарийб икки ой ўтиб, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси хабар берди.

"Жорий йилнинг 21 август куни Насиба Шерқўзиева иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Воқеа рўй берганидан сўнг Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Нарбаева Танзила Камаловна ёш велоспортчимиз Насиба Шерқўзиеванинг саломатлигидан шахсан хабардор бўлиб, муолажалар жараёнини тўлиқ ўз назоратига олган. Ҳозирда спортчининг даволаниши билан боғлиқ барча муолажалар ва дори-дармонлар давлат томонидан таъминлаб берилмоқда. Спортчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида зарур муолажаларни давом эттирмоқда", дейилади ташкилот хабарида.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, 15 ёшли Насиба Олимпия захиралари коллежи ўқувчиси ҳисобланади. Уни 21 август куни Ғазалкентда "Камаз" юк машинаси уриб юборгани айтилмоқда. Ачинарлиси, спортчи илк текширувлар чоғида нотўғри операцияни бошдан кечирган. Ҳозирда шифокорлар велоспортчининг ҳаёти учун курашмоқда. 

Маълум бўлишича, Насиба Шерқўзиеванинг даволаниши билан боғлиқ жараёнда моддий қийинчиликлар кузатилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг