UZ

Сўнгги янгиликлар

10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0

29 мар 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Шахматчиларимиз Жаҳон чемпионатида 3 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлишди!

Сербиянинг Врнжаcка Банжа шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпионати - “FIDE World School Chess Championships 2025” ўтказилди.

Қувонарлиси, ушбу дунё биринчилигида ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишди. 

Сарвиноз Бегмуратова 13 ёшгача қизлар ўртасида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаб, бирор мағлубиятсиз чемпионликни қўлга киритди. Сарвиноз ушбу муваффақияти билан FIDE Women FIDE Master (WFM) унвонини олиш имкониятига ҳам эга бўлди.

Нилуфархон Имомқўзиева 15 ёшгача қизлар ўртасида 7 очко жамғариб, мусобақа ғолибасига айланди. У Сербия, Руминия, Ҳиндистон, Куба ва Грузиянинг кучли шахматчиларини мағлубиятга учратиб, халқаро рейтингини 60 пунктга оширишга муваффақ бўлди.

Нурмуҳаммад Неъматиллахонов эса 9 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида 7,5 очко жамғариб, олтин медални қўлга киритди. 

Жаҳон чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Қозоғистон вакилларидан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг