UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 окт 12:00
Янгиликлар

ЎзДЖТСУнинг Спортни бошқариш факультети томонидан "Ота-оналар форуми" ўтказилди

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Спортни бошқариш факультети томонидан мазкур факультетда таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари иштирокида "Ота-оналар форуми" бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ушбу форумга ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ ота-оналарни Спортни бошқариш факультети декани Азиз Тилляходжаев бошчилигидаги профессор-ўқитувчилар ва талабалар тантанали тарзда қарши олишди. 

Форумда аввалида ота-оналарга кичик экскурсия уюштирилди ва  яратилган шарт-шароитлар таништирилиб, талабаларга бериладиган имтиёзлар, уларнинг бўш вақтларни самарали ўтказиш учун ташкил этилган тўгараклар ва бошқа шу каби масалалар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди. Шундан сўнг университетнинг маданият саройида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир университет ректори Маҳмуджон Болтабаевнинг кириш сўзи бошланди.  Ректор ўз сўзида бугун университетда талабалар учун барча шароитлар муҳайё этилганини ва ушбу яратилган шароитлар, қулайликлардан оқилона, фойдаланиш ҳамда муҳим жиҳат-ота-оналар билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали таълим-тарбиясига ҳамжиҳатлик билан назорат қилиш зарурлиги хусусида алоҳида таъкидлаб ўтди. Ота-оналар билан дилдан суҳбат давомида уларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди. Шунингдек, форум доирасида талабалар томонидан тайёрланган мавзуга доир саҳна кўринишлари маҳорат билан намойиш этилди, куй-қўшиқлар ижро этилди. Ўз ўрнида ота-оналар ҳам фарзандлари учун муносиб шароитлар ва ғамхўрлик учун ташаккур изҳор этишди. 



Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг