UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 авг 09:16
Янгиликлар

Паралимпия

Пара каноэчиларимиз Жаҳон чемпионатини иккита медал билан якунлашди

Теглар :  Пара каноэ
Италиянинг Милан шаҳрида тўрт кун давом этган пара каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ниҳоясига етди.

Дунёнинг 34 мамлакатидан жами 185 нафар атлетлар баҳс олиб борган нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Аввалроқ, турнирнинг учинчи куни давомида Тўрабек Назарқулов VL3 дастурида кумуш медалга эга чиққани ҳақида хабар бергандик.

Кечаги финаллар давомида терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Азизбек Абдулхабибов KL2 дастурида стартга чиқиб, маррага 44.22 сонияда етиб келди. Бу бронза медали учун етарли бўлди ва ҳамюртимиз шоҳсупадан жой олди.

1. Девид Филипссон (Буюк Британия)

2. Кристиан Волпи (Италия)

3. Азизбек Абдулхабибов (Ўзбекистон).

Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси пара каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон чемпионатини 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан ниҳоясига етказди. Маълумот ўрнида, вакилларимиз сўнгги икки Жаҳон чемпионатида биттадан бронза медалига эга чиқиб келаётганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг