UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 07:59
Янгиликлар

Паралимпия

Пара пауерлифтинг: Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунладик

Қоҳира шаҳрида (Миср) пара пауерлифтинг бўйича U-18 ўсмирлар ҳамда U-21 тоифасидаги ёшлар ўртасидаги дунё биринчилиги ниҳоясига етди.

Дунёнинг 27 мамлакатидан 120 нафар атлетлар баҳс олиб борган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам муваффақиятли иштирок этиб, якунда иккала ёш тоифасидаги беллашувларда 27 та олтин, 11 та кумуш ва 9 та бронза, жами 47 та медал қўлга киритилди. Аҳамиятлиси, мазкур натижа орқали жамоамиз мусобақада медаллар жамғариш бўйича биринчи бўлди.

Мусобақанинг иккинчи кунида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларимиз:

Ўсмирлар:

73 кг: Ферузахон Орифжонова (2 та олтин)

80 кг: Элбек Фарходов (2 та олтин)

88 кг: Азизбек Пердебаев (2 та олтин)

107 кг: Хожиакбар Ўроқов (2 та олтин)

72 кг: Илҳомжон Холматжонов (1 та кумуш ва 1 та бронза)

97 кг: Азизбек Яҳёев (1 та кумуш ва 1 та бронза)

61 кг: Эъзоза Абдужабборова (1 та бронза).

Ёшлар:

67 кг: Рухшона Ўктамова (2 та олтин)

73 кг: Гулюз Неъматуллаева (2 та олтин)

79 кг: Турсиной Турсунбоева (2 та олтин)

107 кг: Жасурбек Йўлдошев (2 та олтин)

80 кг: Муҳаммадазиз Абдурашидов (1 та олтин ва 1 та бронза)

88 кг: Хусниддин Усмонжонов (1 та кумуш ва 1 та бронза)

97 кг: Муҳаммад Аҳмедов (1 та кумуш ва 1 та бронза)

72 кг: Оғабек Асадуллаев (1 та кумуш)

80 кг: Умиджон Арзиматов (1 та кумуш)

73 кг: Озода Болтабоева (1 та бронза).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг