UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 май 16:44
Янгиликлар

Паралимпия

Пара велоспорт: Тарихда илк бор жаҳон кубогининг гуруҳ пойгасида биринчи бўлдик!

Теглар :  Пара велоспорт
Айни кунларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Италиянинг Маниаго шаҳрида бўлиб ўтаётган пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубогида иштирок этмоқда.

Қувонарлиси, мазкур мусобақада 2 нафар вакилимиз шоҳсупага кўтарилди. Жумладан, эркаклар ўртасида Т1 классида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Азиз Атахўжаев 40 км масофага ўтказилган гуруҳ пойгаларида олтин, 16 км масофага ўтказилган вақт пойгаларида эса кумуш медални қўлга киритди. 

Эътиборлиси, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси тарихда илк бор жаҳон кубогида гуруҳ пойгасида 1-ўринни эгаллади. Вакилимиз бу борада мезбон Италия ва Жанубий Корея терма жамоаси аъзоларини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, аёллар ўртасида Т1 классида стартга чиққан ҳамюртимиз Маржона Пардабоева 30 км масофага ўтказилган гуруҳ пойгасида ҳамда 16 км масофага ўтказилган вақт пойгасида кучли учликдан жой олиб, делегациямиз ҳисобига 2 та бронза медални қўшиб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг