UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 окт 10:46
Янгиликлар

Паралимпия

Паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова масъул лавозимда иш бошлади

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Паралимпия ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлади.

Шу йилнинг 22 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда пара енгил атлетика бўйича паралимпия чемпиони Асила Мирзаёрова Агентликнинг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Махсус вакили сифатида таништирилди.

«Агентлигимиз оиласига яна бир паралимпия чемпиони қизимиз келиб қўшилди. Биз Асила билан Парижда бирга ишлашни ният қилган эдик. Бугун шу ниятимиз амалга ошди: Асила Мирзаёрова Агентлик Махсус вакили бўлди. Агентлик оиласига хуш келибсиз Асила! Асила жуда кучли ва ақлли қиз. Асила Ногиронлиги бор шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Энди бизнинг жамоамизда Диёра ва Асила каби чемпион қизларимиз бор. Мен ишонаман: биз янада кучли бўлдик ва янги юксак марраларни биргаликда забт этамиз!» – деди Шаҳноза Мирзиёева.

Тадбирда сўзга чиққан паралимпияда чемпиони билдирилаётган юксак ишонч учун ўз миннатдорчилигини билдириб, агентлик махсус вакили бўлишга рози бўлганининг сабабини қуйидагича изоҳлади:

«Мен учун ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус вакил сифатида иш бошлаш катта шараф ва масъулият. Бу вазифа менга ногиронлиги бўлган инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг имкониятлар яратишга ўз ҳиссамни қўшиш имкониятини беради. Паралимпия спортчиси сифатида мен жисмоний ва ижтимоий тўсиқларни қандай енгишни биламан ва ҳар бир инсон жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши керак, деб ишонаман»- дея таъкидлади паралимпияда чемпиони.

Ўз ўрнида Асила Мирзаёрова, махсус вакил сифатидаги янги вазифасида давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, инклюзив муҳит яратишда ўз ҳиссасини қўшишидан мамнунлигини алоҳида қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг