UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 сен 23:36
Янгиликлар

Паралимпия

Паралимпиячиларимиз тантанали кутиб олинди, қаҳрамонларимиз пул, хонадон ва автомобиллар билан тақдирланишди (ФОТО)

Теглар :  Паралимпия
28 август – 8 сентябрь кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида ташкил этилган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларининг қаҳрамонлари жонажон ватанимизга қайтиб келишди.

Матонат соҳиблари бугун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида тантанали кутиб олинди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департамент раҳбари Одил Абдурахманов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Осиё Паралимпия қўмитаси вице-президенти – Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев, Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти, юзлаб мухлислар, спортчиларимизнинг яқинлари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Нуриддин Мўйдинхонович ҳамда Абдулла Нигматович матонатли пара атлетларимизни эришган муваффақиятлари билан яна бир карра қутлаб, улар бугунги кунда Ватанимизнинг фахри эканликларини, ҳозирда барча ёшларга ўрнак бўлиб туришганини алоҳида таъкидлашди.

Ўз навбатида уч карра Паралимпия ўйинлари чемпиони Хусниддин Норбеков ҳамда олтин медаль соҳиби Асила Мирзаёрова, мураббий Сардор Абдуҳолиқов, шунингдек, чемпионларнинг ота-оналари сўз олиб, давлатимиз раҳбарининг бундай эътиборидан мамнун эканликларини билдиришди.

Шундан сўнг элимиз ардоғидаги санъаткорлар ўзларининг ватанпарварлик тўғрисидаги ажойиб куй-қўшиқлари билан йиғилганларнинг кайфиятини яна кўтарди.


Тадбирнинг иккинчи қисми Миллий паралимпия қўмитасида ташкил этилди. Унда Париж-2024 қаҳрамонларига давлат раҳбарининг совғалари топширилди. Президент қарорига мувофиқ,

– олтин медал соҳиблари “Chevrolet Tahoe” автомобили, 200 минг АҚШ доллари ва хонадон;

– кумуш медал соҳиблари “BYD Song Plus EV Champion” автомобили, 100 минг АҚШ доллари ва хонадон;

– бронза медал соҳиблари “BYD Song Plus DM-I Champion” автомобили, 50 минг АҚШ доллари ва хонадон билан тақдирланишди.

Тақдирлаш маросимида сўз олган спортчиларимиз давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликдан жудаям хурсанд эканликлари, келгусида ҳам янги зафарлар билан жонажон ватанимиз довруғини дунёга танитиш йўлида бор куч-ғайратларини ишга солишларини билдиришди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг