UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 июн 11:48
Янгиликлар

Париж-2024

Париж-2024 ареналари: Эйфель минорасининг ёнида жойлашган “Гран-Пале-Эфемер” билан танишинг

Парижнинг VII округида (Эйфель минорасининг ёнида) 3 йил муқаддам барпо этилган “Гран-Пале-Эфемер” мажмуаси ҳам Олимпия ўйинларини ўзида қабул қиладиган иншоотлардан ҳисобланади.

Бугун Рим мифалогиясидаги уруш худоси Марс номига берилган майдонда қад ростлаган ушбу арена ҳақида сўз боради.

Марс майдони Парижнинг қоқ марказида жойлашган, мунтазам туристлар оқими билан тўлиб турадиган манзиллардан бири ҳисобланади. Мана шундай ҳудудда 10 000 квадрат метрни ўз ичига олган “Гран-Пале-Эфемер” сўнгги йилларда жаҳон ОАВнинг эътиборида бўлиб келмоқда. Мажмуадан кўпинча кўргазмалар майдони сифатида фойдаланишади. Тасвирий санъат ва модалар шайдоси бўлган французлар учун бу табиий.

Бугунги кунгача ушбу иншоотда ҳар йили ташкил этиладиган “Hermes” зотдор отлар кўргазмаси, “Chanel” модалар намойиши ва Париж модалар ҳафталиги, шунингдек, кўплаб гала-концерт, конгресс ва бадиий кўргазмалар ўтказилган.

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари давомида спорт курашлари ва дзюдо баҳсларига айнан ушбу арена мезбонлик қилади. Мухлислар учун 9 000 ўриндиқли трибуна тайёрланади. Олимпия шаҳарчаси билан орасидаги масофа эса 11 кмни ташкил этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг