UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 ноя 11:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Париж-2024 Олимпиадаси совриндори проф боксга ўтди

Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларининг яримоғир вазн тоифасида бронза медали совриндори Кристиан Хавьер Пиналес энди проф боксда жанг қилади.

Доминикалик 24 ёшли боксчи Американинг Split-T Management промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ва профессионал боксдаги дебют жангини 2025 йил бошида ўтказишини маълум қилди.

"Мен Дэвид Макуотер [Сплит-Т бош директори] ва Трифон Петров билан шартнома имзолаганимдан жуда мамнунман. Улар кўплаб жаҳон чемпионлари, камар учун даъвогарлар ва бокс оламидаги ажойиб алоқаларга эга. Улар билан ишлаш фаолиятимга катта туртки бўлади", деди Пиналес.

Эслатиб ўтамиз, Пиналес бронза медалини қўлга киритган 80 кг вазн тоифасидаги Париж Олимпиадаси беллашувларида Ўзбекистон шарафини Тўрабек Ҳабибуллаев ҳимоя қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг