UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 08:48
Янгиликлар

Стол тенниси

Париж-2024 Олимпиадасида стол теннисчиларимиздан ҳеч ким бўлмайди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Афсуски, Марказий Осиё минтақавий саралаш турнири якунланмасидан туриб, Ўзбекистон терма жамоаси стол теннисчилари ўз иштирокларини тўхтатиб бўлишди. Аввалига қизларимиз Розалина Хаджиева ва Марҳабо Магдиева гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. Кейин эса йигитларимиз омадсизликка учрашди. 

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда Рио-2016 Олимпиадаси иштирокчиси бўлган Зоҳид Кенжаев ҳамда Шоҳруҳ Искандаров 1/4 финалга йўл олишганди. Искандаров эронлик Нима Аламянга 0:4 (1:11, 9:11, 4:11, 9:11) ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Кенжаев эса 1/4 финалда қирғизистонлик Азамат Эргашевдан 4:1 (11:5, 11:6, 8:11, 11:2, 11:3) ҳисобида устун келганди. Аммо 1/2 финалда эронлик Ношад Аламянга 0:4 (4:11, 9:11, 8:11, 4:11) ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Эслатиб ўтамиз, эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирда фақат ғолибларгина Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритади. Финал учрашувлари бугун ўтказилади. 

Эркаклар ўртасидаги финалда икки эронлик стол теннисчиси ўзаро тўқнаш келишини инобатга олсак, лицензия ҳар қандай натижада ҳам форс юртига йўл олади. Аёллар ўртасидаги финалда эса қозоғистонлик Сарвиноз Миркадирова эронлик Неда Шаҳсаварига қарши Олимпиада йўлланмаси учун баҳс олиб боради. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг