UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 авг 13:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Париж Олимпиадасида рекорд ўрнатган боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари кимлар?

Париж Олимпиадасида бокс баҳслари ўз якунига етди.

Боксчиларимиз мусобақа якунига кўра, 5 та олтин медаль қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди ва боксчимиз тарихида янги саҳифа очишди. 

Бунда албатта бош мураббий Тўлқин Қиличев бошчилигидаги мураббийлар штабининг хизмати беқиёс. Мураббийлар штабида катта мураббийлар Раҳматжон Рўзиохунов, Хуан Энрике, шунингдек мураббийларимиз Зиятдинбек Тойгонбаев, Даврон Гафуров, Фарруҳ Қиличев, Ергали Ярашов, Алишер Тўйчиев, Пўлатжон Шаҳбазов, шифокор Комолжон Расулов каби мутахассисларимиз ҳам фаолият олиб боришди.

Бу сафар Ўзбекистон бокс федерацияси боксчиларимизнинг шахсий мураббийларини ҳам Олимпия ўйинларидаги иштирокини таъминлаб бергани алоҳида эътиборга лойиқ. Кўпчилик мухлисларимиз Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларимизнинг шахсий мураббийлари ҳақида ҳам қизиқиш билдиришган. 

Унга кўра, Олимпиада чемпионларининг шахсий мураббийлари рўйхати шундай:

Ҳасанбой Дўсматов - Зиятдинбек Тойгонбаев

Абдумалик Халоков - Даврон Гафуров

Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Фаррух Қиличев (Ҳусанбой Қўчқоров)

Лазизбек Мулложонов - Алишер Тўйчиев (Шерзод Ҳусанов)

Баҳодир Жалолов - Тўлқин Қиличев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг